Германияда олий таълим ва немис олийгоҳларида ўқиш учун стипендиялар

Ўзбекистонлик талабалар  учун стипендия дастурлари

2017 йил шунигдек  2017/2018 ўқув йили учун хорижий талабаларга мўлжалланган стипендия дастурлари тўғрисидаги маълумотни (немис ва инглиз тилларида) қуйиидаги манзилда топишингиз мумкин.

www.funding-guide.de

Жорий йилдан бошлаб ҳужжат топширишнинг   тартиби ўзгартирилганлигини эътиборга олишингизни сўраймиз [pdf, 1,373.5k] магистратура мисолида эътиборга олишингизни сўраймиз.

Батафсил маълумотларни тегишли стипендия дастури ҳақидаги маълумотдан оласиз.

Умумий кўрсатмалар:

·         Хар бир стипендия дастурига эътиборингизни қаратинг. Фақат тўлиқ ва ўз вақтида тақдим қилинган ҳужжатлар гина кўриб чиқилади.

·         Агар Сизда мотивация хати, таржимаи ҳол, ариза топшириш [pdf, 694.13k] ва олий таълим, ўқув дастурлари [pdf, 783.82k] бўйича саволлар бўлса, эътиборингизни тегишли презентацияларга  қаратинг.

·         Ҳужжатларни А4 форматида бир томонлама чоп этиб, степлер билан тикилмаган ҳолатда  (файлларсиз) тақдимэтиш  керак.

·         Аризанинг барча нусхаларига ўз қўлингиз  билан имзо қўйинг.

·         Немис тили бўйича эътиборга олинадиган сертификатлар: TestDaF, DSH, DSD, OnDaF  шунигдек  Гëте институти томонидан бериладиган гувоҳнамалар (мисол учун  ZOP, ZMP).

·         Инглиз тили бўйича эътиборга олинадиган сертификатлар: TOEFL, IELTS.

·         Хужжат топширганлар учун Тест On DaF [pdf, 141.35k] тести 2016 йил октябр ойида бўлиб ўтади.

·         OnDaF тестига рўйхатдан ўтиш .

·         Саволларга жавобни   кўп бериладиган саволлар [pdf, 188.2k]  рукнидан олишингиз мумкин

 (Ўзгаришлар бўлиши мумкин)

      Ёзги немис тили курслари(HSK)

·         Танланган курслар ҳақида маълумот [msword, 44k]

·         HSK иншо темаси ва ҳужжатларни топширишнинг охирги муддати [pdf, 797.79k]        

       Магистратура

·         Танланган ўқув дастурлари тўғрисида маълумот [msword, 46.91k]

       Докторантлар, олийгоҳ  ўқитувчилари ва олимлар

·         Розилик хати/Таклифнома ҳақида маълумотнома [pdf, 171.49k]

-----------------------------------------------------------------------------

Германия олийгоҳларида ўқиш бўйича маслаҳат олиш учун қабул ва телефон қилиш вақтлари

Германияда ўқиш ва стипендиялар тўғрисидаги саволларингизни ku-102@tasc.diplo.de электрон манзилига юборинг.

Ҳафтанинг ҳар сешанба ва пайшанба кунлари соат 14.00 дан 16.00 гача элчихонада Германияда таълим олиш бўйича бевосита маълумот ва маслаҳат олишингиз мумкин. (Олдиндан рўйхатга ëзилиш керак).

Душанба ва чоршанба кунлари соат 10:00 дан 12:00 гача қуйидаги телефон рақами орқали маслаҳат олишингиз мумкин: +998 71 120 84 78

Германияда олий таълим ва стипендиялар

Studenten im Hörsaal "Audimax" an der Humboldt-Universität