Matbuot bo‘limi

2015/ 02-сонли Пресс-релиз
Тошкент, 2015 йил 19 январь

Хотира концерти

Ҳолокост қурбонларини хотирлаш халқаро кунини ёдга олиб, Исроил Давлати ва Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихоналари исроиллик пианиночи Ярон Колберг ва германиялик виолончелчи Николас Алтштедтларнинг концертларини тақдим этади. Концертлар 2015 йил 27 январь куни соат 18.00 да Тошкентдаги «Туркистон» саройида ва 28 январь куни соат 17.00 да Бухоро вилояти мусиқали драма театрида бўлиб ўтади.

Концертлар дастуридан Бах, Шуман, Дебюсси, Шостакович ва бошқа бастакорларнинг асарлари ўрин олган.

Ярон Колберг бир қанча нуфузли халқаро танловларнинг ғолиби ҳисобланади. У Карнеги-ҳолл, Катта Кремл саройи, Вашингтондаги Кеннеди маркази, Женевадаги Миллатлар саройи ва Бетҳовен-ҳолл каби дунёнинг энг машҳур майдонларида катта муваффақиятлар билан концертлар берган.

Таниқли мусиқачи Борис Пергаменшиковнинг охирги шогирдларидан бири саналадиган германиялик Николас Алтштедт ёш авлод вакиллари орасида дунёнинг энг яхши виолончелчиларидан бири ҳисобланади. Бир қанча халқаро танловлардаги ғалабалардан ва Густаво Дудамел раҳбарлигидаги Вена филармоник оркестри билан биргаликда Люцерндаги фестивал иштирокидан кейин Николас 2010 йили Швейцариянинг «Credit Suisse Young Artist Award» мукофоти билан тақдирланган.

Тошкентда ўтадиган концерт учун бепул билетларни 2015 йил 20, 21 ва 22 январь кунлари «Туркистон» саройи кассаларидан олиш мумкин. Жойлар сони чекланган.

Бухорода ўтадиган концерт учун бепул билетлар 2015 йил 28 январь куни театрга киришдан олдин тарқатилади. Жойлар сони чекланган.

Elchixonaning press-relizlari

Matbuot bo‘limi

Zeitungen